Похожие книги
Вы можете посоветовать похожие книги по сюжету, жанру, стилю или настроению. Предложенные вами книги другие пользователи увидят здесь, в блоке «Похожие книги».
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Ният, ихлос ва илм» деб номланган 3-жузи.
Маълумингизким, «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи машҳур аллома, Қоҳирадаги «ал-Азҳар» дорилфунуни мударрисларидан бири шайх Мансура Али Носиф ҳазратларининг «Ат-тож ал-жомеъ лил-усул фии аҳадийсур Расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан аслларни жам қилувчи тож») деб номланган улкан асарларига ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир.
«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.
Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.
Эътиборингизга ҳавола қилинаётган «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг бу учинчи «Ният, ихлос ва илм китоби» аслида тасаввуф илмига оид мавзулардан ҳисобланади. Қалбга боғлиқ бу мавзуни доимо аҳли тасаввуфлар шарҳлаб келганлар. Қолаверса, бу уч нарса банданинг каттаю кичик амалларининг қабул бўлиши учун лозиму лобуд нарсалар эканлиги ҳар биримизга ойдек равшандир.
Получить эту книгу или продать свою
ПерейтиISBN: 978-9943-5774-3-5
Год издания: 2019
Вы можете посоветовать похожие книги по сюжету, жанру, стилю или настроению. Предложенные вами книги другие пользователи увидят здесь, в блоке «Похожие книги».