Автор
Ибадулла Самандарович Байджанов – лучшие произведения
- 34 произведения
- 1 издание на 2 языках
По популярности
-
Шаҳарлар марказини шакллантириш. Методик қўлланма Ибадулла Самандарович Байджанов
Шаҳарларнинг марказини шакллантириш жараёнларини бошқариш вазифалари қайта кўриб чиқилади. Шаҳар ядросини ташкиллаштиришда моделларини асосий параметрларини таққослаш яхши натижаларни беради. Методик қўлланма меъморлар ва шаҳарсозлик соҳасида ишловчи мутахассислар учун.
-
Принципы преобразования городских общественных пространств Ибадулла Самандарович БайджановДается анализ состояния проблемы городов Узбекистана, России и других стран, рассматриваются проблемы взаимодействия человека с окружающей средой на урбанизируемых территориях, анализируются тенденции изменения общественных пространств. Излагаются основные цели и принципы новой программы развития городов, дается доступ к методическим рекомендациям ООН-Хабитат и Российской Федерации.
-
Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан Ибадулла Самандарович БайджановУрганч қурилиш касб-ҳунар коллежи республикамиздаги намунали ўқув касб-ҳунар даргохларидан хисобланади. Ушбу 2005 йил бу даргоҳ ташкил қилинганлигига 40 йил тўлади. Меъморчилик фанлари номзоди И. С. Байджанов ўзи раҳбарлик қилаётган коллеж босиб ўтган йўл, тўпланган тажрибалар, ютуқлар, олдда турган муҳим ва улуғвор вазифалар ҳақида ҳикоя қилади. Китоб Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 14 йиллигига бағишланади.
-
Миллий истиқлол ғояси. Асосий тушунча ва тамойиллар плакатлар альбоми шаклида Ибадулла Самандарович БайджановУшбу китоб муаллифи, меъморчилик фанлари номзоди И.С.Байджанов «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар”ни ўқитишда плакатлар альбомидан мактабларда, лицей ва коллежларда, шунингдек, бошқа таълим –тарбия, маданий маърифий муассасалар ходимлари маъруза ва суҳбат матнларини, дарслик қўлланмаларни тайёрлашда, махсус маънавият ва маърифат хоналарини безашда, ушбу китобда ифодаланган плакатлар альбоми билан тўлғазишни ташкиллаштириш, услубий манба сифатида тавсия этилмоқда
-
Шаҳарларни режалаштиришда транспорт. Услубий қўлланма Ибадулла Самандарович БайджановКўча йўл ва транспорт майдонларини лойиҳалашни асосий принциплари яратилади, режалаштиришни унификациялашган чизмалар асосида транспорт ва пиёдалар харакатини ташкиллаштириш қараб чиқилади. Турли типдаги йўловчи транспортини такомиллаштириш йўллари ва улардан қўлланиш кўрсатилади. Ташқи транспорт тўғрисидаги (автомобил, темир йўл, сув, хаво) уларни қурилмаларини жойлаштириш, ахоли жойларини режалаштириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатишга боғлиқ асосий тушунчалар берилади.
-
Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади Ибадулла Самандарович БайджановУшбу китоб муаллифи меъморчилик фанлари номзоди И. С. Байджанов ўзи раҳбарлик қилаётган Урганч қурилиш колледжи ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади.
-
Шаҳарларни пиёдалар фазо макони меъморчилиги. Услубий қўлланма Ибадулла Самандарович БайджановШаҳарларнинг кўп функцияли пиёдалар кўчаси ва майдонлари меъморий шаклланиш тахлили комплекс ўрганилади. Шаҳарларнинг пиёдалар кўчаси ва зоналарини меъморий – типологик ечимларини ривожланишнинг асосий анъаналарини аниқланади, шаҳарсозликни функционал режалаштириш, ҳажмий фазовий, техник – иқтисодий, таъмирлаш ва меъморий композицион муаммолари тахлил этилади. Меъморлар ва шаҳарсозлик сохасида ишлаётган мухассислар учун методик қўлланма.
-
Саноат корхоналарини меъморий лойиҳалаш. методик қўлланма Ибадулла Самандарович БайджановУшбу қўлланмада саноат биноларини, иншоотларни ва комплексларни назарий ва амалий лойиҳалаш асослари кўрсатилади. Жойлаштириш, классификациялаш ва корхоналарни гурухлаштириш, саноат районларини ва бўғинларини меъморий режавий шакллантириш ва уларни шаҳарни структуравий режалаштиришга таъсири, бош режаларни меъморий шакллантириш, саноат биноларни ва уларни интерьерларини ҳажмий режавий, конструктив ва композицион ечимлари, лойиҳалаш ечимларини иқтисодий масалалари кўриб чиқилади.
-
Шаҳар муҳитини меъморий шакллантириш. Услубий қўлланма Ибадулла Самандарович БайджановУшбу услубий қўлланмада шаҳар муҳитини комплекс шакллантириш масалалари чизмаларда, фото суратларда, иллюстрация шаклида ўз ифодасини топган.
-
Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади Ибадулла Самандарович БайджановУшбу китоб муаллифи, И. С. Байджанов Хоразм воҳаси маркази Урганч шаҳрида амалга оширилган ва оширилаётган улуғвор ишлар, бунёдкорлик жабҳалари, маънавият ва маърифат масканлари, фидойи замондошлари ҳақида фахр ва иштиёқ билан ҳикоя қилади. Китобнинг иккинчи қисмидан меъморчилик муаммолари, замонавий, кўркам обод шаҳар бунёд этиш борасида ечимини кутаётган масалалар хусусида баҳс, мунозара юритилади. Қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилади. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ландшафт меъморчилиги муҳитини шакллантириш. Услубий қўлланма Ибадулла Самандарович БайджановМазкур ўқув услубий қўлланмада ландшафт архитектурасини замонавий. Шаҳарлар худудида кўкаламзорлаштиришни эстетик шакллантириш ва классификациялаш ҳамда типологик-жараёнлар буйича маълумотлар берилади. Ландшафт архитектураси объектларини лойиҳалаш буйича асосий масалалар яратилади, ободонлаштириш элементлари, жиҳозлари, шунингдек интерьерларни кўкламзорлаштириш ва қишқи боғларни ташкил этиш, декоратив гулзорларни безаш масалалари чизмаларда, лойиҳаларда суратларда кўрсатилади.
-
Ланшафт меъморчилиги муҳитини шакллантириш. Услубий қўлланма Ибадулла Самандарович БайджановМазкур ўқув услубий қўлланмада ландшафт архитектурасини замонавий. Шаҳарлар худудида кўкаламзорлаштиришни эстетик шакллантириш ва классификациялаш ҳамда типологик-жараёнлар буйича маълумотлар берилади. Ландшафт архитектураси объектларини лойиҳалаш буйича асосий масалалар яратилади, ободонлаштириш элементлари, жиҳозлари, шунингдек интерьерларни кўкламзорлаштириш ва қишқи боғларни ташкил этиш, декоратив гулзорларни безаш масалалари чизмаларда, лойиҳаларда суратларда кўрсатилади.
-
Изланишлар самараси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи жамоаси иш тажрибаларидан Ибадулла Самандарович БайджановУрганч қурилиш касб-ҳунар коллежида «Таълим тўғрисидаги қонун», «Кадр тайёрлаш миллий дастур» ҳаётга изчиллик билан тадбиқ этилмоқда. Ушбу китобда коллежда кейинги йилларда амалга оширилган ишлар, изланишлар самараси ўз ифодасини топади. Китоб барча турдаги коллежлар, лицейлар жамоалари педагоглари, талабалари учун муҳим қўлланма вазифасини ўташига умид ва ишонч уйғотади.
-
Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади Ибадулла Самандарович БайджановУшбу илмий маърифий тўпламга Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида Урганч Давлат Дорилфунуни олимлари билан ҳамкорликда Хоразм Маъмун академияси фаолиятига оид бўлиб ўтган илмий-амалий анжуман материаллари киритилди
-
Мустақиллик меъморлари. Ибадулла Самандарович БайджановУрганч қурилиш касб-ҳунар коллежи ташкил қилинганига 35 йил тўлди. Ушбу даргоҳ раҳбари, меъморчилик фанлари номзоди, Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати И.С.Байджанов ана шу қутлуғ санага бағишлаб ёзган кўлингиздаги тўйёна китобда коллежда сўнгги ҳисобот йилида амалга оширилган ишлар, келгуси режалар ҳақида ҳикоя қилинади.
-
АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма Ибадулла Самандарович БайджановУшбу ўқув қўлланма аҳоли пунктлари ва жамоат марказларини меъморий режавий ташкиллаштириш муоммасига бағишланган, китобда шаҳарсозликни режалаштириш, ривожлантириш, қишлоқ худудларини аҳоли пунктларини ва жамоат марказларини замонавий талаблар асосида шакллантиришга қаратилган. Ўқув қўлланма архитектура ихтисоси бўйича таҳсил олаётган талаба, магистрантлар, лойиҳа институтларида ишлаётган ва ушбу масалага дахлдор барча мутахассислар учун ҳам фойдалидир.
-
Шаҳар муҳитида инновацион биноларни шакллантириш асослари. Ўқув қўлланма Ибадулла Самандарович БайджановУшбу қўлланмада инновацион тарихийлик, шунингдек замонавий табиат билан ҳамоҳанг бўлган объектлар инновацияси, шаҳар муҳитидаги бинолар ва иншоотларда инновацияларни шакллантиришдаги ривожланиш жараёни, эко-микротузилмалар ва эко-гипертузилмаларнинг инновацион биноларини шакллантиришнинг асосий талаблари ва тамойиллари кўрсатилган, Китоб архитектура соҳасида таҳсил олаётган талабалар, магистрантлар, тадқиқотчилар ва мутахассислар учун фойдалидур.
-
МУЛОҲАЗА: иқтисодий урбанизация. Ўқув қўлланма Ибадулла Самандарович БайджановБутун дунёда ҳозирги тарихий босқичда шаҳарлар минтақалар, мамлакатлар иқтисодий ривожланишида ва ҳаттоки глобал ривожланиш жараёнида роли сезиларли даражада ошиб бормоқда.Шу муносабат билан муаллифлар китобнинг сарлавҳасига «МУЛОҲАЗА: иқтисодий урбанизация» нинг умумий жараёни тўғрисида бироз фикрлар эркинлигини берди.Биринчи навбатда шаҳарларни тадқиқ қилишни давом эттирадиган бакалавриат ва магистр талабалари бўлишини кутмоқдамиз, китоб ўқувчилар учун фойдали бўлишига умид қиламиз.
-
Эргономика асослари «инсон -машина -муҳит» Ибадулла Самандарович БайджановҚўлланмада «инсон-машина- муҳит» тизимининг хусусиятларини ҳисобга олишнинг асосий тушунчалари ва асосий қоидалари, шунингдек, атроф-муҳитни лойиҳалаш жараёнида эргономик масалаларни ҳал қилиш йўллари кўриб чиқилади. Эргономиканинг усуллари ва техник воситалари кўрсатилган. Aнтропометрияга қўйиладиган асосий талаблар, шунингдек, иш жойларининг эргономик параметрларини ҳисоблашда антропометрик маълумотларни ҳисобга олиш қоидалари таъкидланган.
-
Архитектуравий лойиҳалашнинг ижтимоий асослари Ибадулла Самандарович БайджановУшбу ўқув қўлланмада архитектуравий лойиҳалашнинг ижтимоий асослари тўғрисида умумий маълумотлар, уларнинг шаҳарсозлик ечимлари таъсири очиб берилган, шаҳарсозлик объектларини – шаҳарсозлик тизимлари, шаҳар ва қишлоқ жойлари, уларнинг элементларини лойихалашнинг ижтимоий асослари, меъморий биноларни лойиҳалашнинг ижтимоий асослари тўғрисида тушунча берилган. Бу жараёнлар иллюстрациялар ва схемалар билан ифодаланган. Қўлланма бакалавр ва магистратурада таҳсил олаётган талабалар учун фойдалидур.