Автор
Шейх Мухаммад Садык

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  • 69 книг
  • 8 подписчиков
  • 44 читателя
4.9
100оценок
Рейтинг автора складывается из оценок его книг. На графике показано соотношение положительных, нейтральных и негативных оценок.
4.9
100оценок
5 96
4 1
3 0
2 3
1 0
без
оценки
14

Лучшие книги Мухаммада Садыка Мухаммада Юсуфа

  • Тафсири Хилол. В 6 томах (комплект из 6 книг) Шейх Мухаммад Садык Мухаммад Юсуф
    ISBN: 978-5-91975-010-9
    Год издания: 2011
    Издательство: Диля
    Язык: Русский

    "Тафсири Хилал" - фундаментальный труд досточтимого шейха Мухаммада Садыка Мухаммада Юсуфа, известного мусульманского ученого. Тафсир - это толкование Священного Куръана, а также комментарии к его аятам. "Тафсири Хилал" является одним из самых достоверных тафсиров современности. Настоящая книга, написанная простым и легким языком, доступным широкому кругу читателей, стала возрождением славной традиции муфассиров Мавераннахра.

  • Иймон Шейх Мухаммад Садык
    ISBN: 978-9943-5977-8-5
    Год издания: 2019
    Издательство: "Hilol-nashr "
    Язык: Таджикский
    Ушбу китоб 1991 йилда биринчи нашрдан чиққан эди. Исломнинг тамал тоши – иймон жавҳарига бағишланган бу асар китобхонлар томонидан қизғин кутиб олинган, тезда қўлма-қўл бўлиб ўқилган эди. Иймон масаласи дийнимизнинг асоси бўлгани туфайли, унга оид масалаларга бағишланган мазкур китобга бўлган талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, асарнинг иккинчи, тўлдирилган нашрини чоп этишга қарор қилинди. Янги нашрда бир қанча мақолаларга қўшимчалар киритилди. Шунингдек «Суннат», «Суннат ва илмий мўъжизалар», «Шариат», «Ислом террорга қарши», «Ислом гиёҳвандликка қарши», «Ислом ва табиатни муҳофаза қилиш», «Ислом мўътадиллик дини», «Исломда инсон ҳуқуқлари», «Ислом ва бошқа дин вакиллари», «Исломда аёллар ҳуқуқлари», «Аёллар ва тенгҳуқуқлилик» каби бир неча янги мақолалар қўшилди.
  • "Кифоя" 1-жуз Шейх Мухаммад Садык
    ISBN: 978-9943-4159-4-2
    Год издания: 2014
    Издательство: «Hilol» нашриёт-матбааси
    Ушбу 3 жилдлик мужалладнинг тўлиқ номи «Кифоя шарҳи Мухтасари Виқоя»дир, яъни у диёримизда машҳур бўлган «Мухтасари Виқоя»нинг таржима ва шарҳидир. «Мухтасари Виқоя»нинг асл номи «Ниқоя» бўлиб, унинг муаллифи ҳижрий 747 санада вафот этган машҳур фақиҳ Содруш-шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорийдир. Убайдуллоҳ ибн Масъуд бу китобни бобоси Маҳмуд ибн Содруш-шарийъанинг «Виқоятур Ривоя фий масаилил Ҳидоя» номли китобини мухтасар қилиш – қисқартиш ила юзага келтирган, бироқ аҳли илмлар ва халқимиз орасида «Мухтасари Виқоя» номи ила машҳур бўлиб кетган. «Мухтасари Виқоя» ҳанафий мазҳабидаги энг мўътабар китоблардан бири ҳисобланади. Зеро у ҳанафий мазҳабдаги асосий эътимодга сазовор бўлган тўрт матндан бири бўлмиш «Виқоя» китобининг мухтасаридир. Уламолар ва толиби илмлар бу китобни қадимдан эъзозлаб келадилар.
    «Кифоя» нинг биринчи жузи «Поклик» ва «Намоз» китобларидан иборатдир. Шунингдек ушбу китобдан фиқҳ илмининг таърифи, тарихи, манбалари ва аҳамияти ҳақида, фиқҳий мазҳаблар ва улар ўртасидаги фаръий ихтилофлар ҳақидаги маълумотлар ўрин олган.
  • Ийман-Ислам-Куръан Шейх Мухаммад Садык
    ISBN: 978-5-91975-001-7
    Год издания: 2010
    Издательство: Хилал
    Язык: Русский

    Учитывая возрастающий интерес к Исламу, по многочисленным просьбам религиозных деятелей и простых мусульман решили перевести книгу на русский язык. Все хорошее, что вы найдете в этой книге - от Аллаха, все недостатки и ошибки - от вашего покорного слуги. Да поведет Аллах по праведному пути! Аминь! Шейх Мухаммад Садык Мухаммад Юсуф

  • Разногласия: причины и решения Шейх Мухаммад Садык
    ISBN: 978-5-91975-014-7
    Год издания: 2013
    Издательство: Хилал
    Язык: Русский
    Второе издание книги "Разногласия: причины и решения", автором которой является выдающийся ученый, всемирно известный духовный наставник и общественный деятель нашей современности, составитель многих популярных фундаментальных трудов шейх Мухаммад Садык Мухаммад Юсуф, затрагивает острые проблемы как религиозного, так и социального характера, связанные с разногласиями в вопросах исламского вероучения и фикха.
    На основе беспристрастного, объективного научного анализа читателю представляются весомые аргументы, показывающие необоснованность, и даже противопоказанность разногласий, целенаправленно инициируемых невежественными и малограмотными людьми, притязающими на неукоснительное следование сунне Пророка Мухаммада алайхиссалам. В книге, наряду с описанием самых актуальных проблем и противоречий, возникающих среди мусульманских общин и создающих предпосылки для раскола в обществе, также названы причины их возникновения, указаны пути решения этих проблем.
    Как и все другие труды автора, книга написана в духе васатыйности - принципа умеренности в Исламе, призыва к единству и солидарности в обществе, с пояснениями, доступными и несложными комментариями, рассчитанными на самый широкий круг читателей, как из числа исповедующих Ислам, так и не таковых.
  • Счастливая семья Шейх Мухаммад Садык
    ISBN: 978-5-4236-0465-3
    Год издания: 2022
    Издательство: Диля
    Язык: Русский
    Наш девиз: Стремиться к чистой акийде (вероубеждению) и подлинно чистому Исламу на основе единства акийды признанных мазхабов фикха, объединенных в единый убежденческий мазхаб Ахлус сунна вал джамаъа; изучать Куръан и Сунну, следовать им; распространять исламское просвещение, дух терпимости и братства, следовать великим праведным предкам; ликвидировать религиозную безграмотность, положить конец разногласиям и раскольничеству, устранить фанатизм, вредоносные бидъы (новшества в религии) и суеверия.
  • Хадисы и Жизнь. Том 4. Чистота Шейх Мухаммад Садык
    ISBN: 978-5-91975-015-4
    Год издания: 2013
    Издательство: Диля
    Язык: Русский
    Вашему вниманию предлагается религиозно-просветительное издание "Хадисы и Жизнь. Том 4. Чистота".

    Для лиц старше 16 лет.
  • «Ҳадис ва Ҳаёт» 10-жуз. Ҳаж китоби Шейх Мухаммад Садык
    ISBN: 978-9943-7035-2-0
    Год издания: 2020
    Издательство: «Hilol» нашриёт-матбааси
    Қадрли китобхон! Исломнинг беш рукнидан бири бўлган ҳаж ибодати атрофлича баён қилишга арзигули ҳукмларга бой. Сиз, Аллоҳ хоҳласа, бу китоб орқали ҳаж ва умра ибодатлари ҳақида кўпгина маълумотлар олиб, унинг ёрдамида саҳобаи киромлар ила ҳамсуҳбат бўласиз. Улардан ҳаж ва умранинг сирларини ўрганасиз, қолаверса, машҳур саҳобий Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туялари жиловидан тутиб видолашув ҳажида иштирок этасиз. Бундан ташқари, ҳаж ва умра ибодатларининг ҳикматлари ҳамда муқаддас маконларнинг тарихи ва ҳозирги куни билан ошно бўласиз.
  • «Тасаввуф ҳақида тасаввур» Шейх Мухаммад Садык
    ISBN: 978-9943-5772-9-9
    Год издания: 2019
    Издательство: «Hilol» нашриёт-матбааси
    Аллоҳ таолога Ўзига хос ва мос ҳамду санолар бўлсин! Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва батамом саловоту дурудлар бўлсин! Ул зотнинг оли байтлари ва асҳобларига ҳам саловот ва дурудлар бўлсин! Аммо баъд: Азиз ўқувчиларимиз! Сиз муҳтарам ила ўзига хос ажойиб бир мавзуъда суҳбат бошламоқдамиз. Бу мавзуъ, айниқса, сиз билан биз истиқомат қиладиган минтақа фарзандлари учун ўзига хос хусусият касб этгандир. Чунки, сиз билан биз фалакнинг гардиши иродамизга қарши айланиши туфайли дийнимиздан узоқлашишимиз жараёнида ушбу мавзуъдан ҳам бутунлай узоқлашиб кетганмиз. Кўпчилигимиз бу ҳақда умуман оддий тасаввурга ҳам эга эмасмиз. Баъзи бир маълумотга эга бўлганларимиз эса, айтарли қониқарли билим ҳосил қилмаганмиз. Ушбу мавзуъ тасаввуфдир. Ҳозирда у ҳақда турли гап-сўзлар кўпайиб кетди. Уларнинг қай бири тўғри, қай бири нотўғри эканини ажратиб олишнинг ўзи ҳам қийин. Шунинг учун ҳаммамизни қониқтирадиган маълумотларга эҳтиёжимиз кучли. Аммо аввал ўзимиз ўрганмоқчи бўлган мавзуъ билан алоқамиз ҳақида керакли нарсаларни бироз эслаб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўлар, деган умиддамиз.
  • Амаллар ниятга боғлиқдир. Исломнинг мадори бўлган ҳадислар Шейх Мухаммад Садык
    ISBN: 978-9943-4160-1-7
    Год издания: 2015
    Издательство: «Hilol» нашриёт-матбааси
    «Мадор» сўзи араб тилида асосан бир нарсанинг ўз ўқи атрофида айланиш доирасига ишлатилади. Шу билан бирга, ўзак, асос, ғолиб, қоида каби маъноларни ҳам англатади. Мазкур ҳадиси шарифларнинг «Исломнинг мадори» деб аталиши уларнинг Исломнинг асосини, ўзагини, ғолиб таълимотлари ҳисобланган маъноларни ўз ичига олгани учундир. Бизнинг тилимизда «мадор» сўзи куч-қувват, таянч маъноларини англатади. Ушбу ҳадиси шарифларга нисбатан ушбу маъноларни ҳам ишлатиш мумкин.
  • «Васатия – ҳаёт йўли» Шейх Мухаммад Садык
    ISBN: 978-9943-5773-1-2
    Год издания: 2019
    Издательство: «Hilol» нашриёт-матбааси
    Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 2005 йилнинг май ойида Кувайт давлатида бўлиб ўтган "Васатия (мўтадиллик) - ҳаёт йўли" мавзусидаги умумжаҳон Ислом илмий анжуманида иштирок этдилар. Анжуманга ушбу мавзуни танлашдан мақсад ёшларнинг нотўғри йўлларга кириб кетаётганлиги, динда ҳаддан ошиши, диний мутаассибликка берилиши каби долзарб муаммоларни муҳокама қилиш эди. Шайх ҳазратларининг шу номли китобларида мазкур анжуманда кўтарилган масалалар умумлаштирилиб, ундаги мавзулар батафсил ёритиб берилган.
  • «Очиқ хат» Шейх Мухаммад Садык
    ISBN: 978-9943-4449-0-4
    Год издания: 2018
    Издательство: «Hilol» нашриёт-матбааси
    Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб «Очиқ хат» китобининг қайта ишланган, тўлдирилган иккинчи нашри.

    БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

    Бандаларини тоқатларига яраша амалга амр қилган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!

    Умматларини осон йўлдан бошлаган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин!

    Аллоҳ таолонинг иродаси ила мусулмон олами ўзининг тарихи давомида кўпгина ҳолатларни бошидан кечирган. Яхши ҳолатлар ҳам бўлган, шунинг билан бирга нохуш ҳолатлар ҳам бўлган. Бундай ҳолат ғайримусулмон халқлар тарихида ҳам кузатилган. Аслида бу дунё ҳаётининг Аллоҳ таоло жорий қилган қоидалари шундай тузилган. Мусулмон халқлар тарихига назар соладиган бўлсак, тушкунлик ҳолатлари ўзининг алоҳида хусусиятлари билан ажра-либ туради.

    Мисол учун, салиб урушлари мусулмон олами бошига жуда кўп бало-офатлар келишига сабаб бўлди. Икки юз йил давом этган бу урушлар сабабидан мусулмон олами мисли кўрилмаган катта зарар тортди. Аммо мусулмон халқлар ҳукамолар ва уламолар раҳбарлигида бошларига тушган бу мусибатларнинг сабабларини ўргандилар ва уни бартараф этиш чораларини кўрдилар. Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда ҳаракат қилиб, яхши натижаларга эришдилар.

    Ундан кейинги энг катта мусибат мўғул босқинчилари томонидан бўлди. Дастлаб мусулмонлар гангиб қолдилар. Мўғулларни қиёмат қоим яқин қолганда чиқадиган яъжуж ва маъжужлар деб хаёл қилганлар ҳам бўлди. Аммо бу сафар ҳам мусулмон олами аста-секин ўзига кела бошлади. Охир-оқибат ҳукамолар ва уламолар раҳбарлигида бошларига тушган мусибатнинг сабабларини ўрганиб, уни бартараф этиш чораларини кўрдилар. Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда ҳаракат қилдилар ва яхши натижаларга эришдилар.

    Мусулмон оламининг бошига тушган учинчи катта мусибат мустамлакачилик бўлди. Ушбу сиёсат бўйича олиб борилган ҳаракат натижасида мусулмон оламида у ёки бу мустамлакачи давлат қўл остига тушмаган мусулмон халқ ва тупроқ қолмади. Бу сафарги мусибат аввалги икки мусибатдан кам бўлмади. Аммо Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, ҳукамолар ва уламолар раҳбарлигида бошларига тушган мусибатнинг сабабларини ўргандилар ва уни бартараф этиш чораларини кўрдилар. Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда ҳаракат қилдилар ва яхши натижаларга эришдилар.

    Мусулмон олами ҳозирда бошидан кечириб турган мусибатлар ҳам ўзини билган ҳар бир шахс учун жуда катта мусибатдир. Бу мусибатнинг асосий айбдорларидан бири мусулмонларнинг ўзларидан чиққан бемаъни тоифалардир, десак муболаға қилмаган бўламиз. Мазкур тоифалар қўзғаган ва олиб бораётган жоҳилона ҳаракатлар оқибатида бутун мусулмон олами жафо чекмоқда. Ушбу жафо ва мусибатларнинг ҳажми шу қадар каттаки, ҳаётнинг турли соҳаларида дунё бўйлаб мусулмонларга катта зарарлар етмоқда...

    Хайриятки, ушбу аянчли ҳолатдан чиқишни ўйлаётган ва бу борада қўлидан келганича ҳаракат қилаётган кишилар кўпайиб бормоқда. Жумладан, охирги пайтда мусулмонлар бошига тушаётган мусибатларга сабаб бўлаётган тоифаларга қарши баъзи мусулмон уламолар «очиқ хат» билан чиқдилар. Бу хат муаммони ҳал қилиш бўйича кўрилаётган, кўпчиликка яхши таъсир қилган чоралардан бири бўлди.

    Ушбу очиқ хат матнини кўпчиликка етказиш мақсадида уни бир рисола шаклида чоп этишни ният қилган эдик. Шу муносабат ила, фурсатдан фойдаланиб, яна айтмоқчи бўлган баъзи фикр ва мулоҳазаларни ҳам қўшиб тақдим қилишни раво кўрдик. Зотан, ҳар бир муаммони ҳал қилиш учун унинг сабабларини яхшилаб ўрганиш ва уларни бирма-бир муолажа қилиш зарур бўлади. Кўпчиликнинг таъкидлашича, мусулмон оламининг ҳаётида пайдо бўлаётган бугунги кундаги аксарият муаммоларнинг бошида бемазҳаб ва илмсиз жамоа ва шахсларнинг бедодликлари туради. Келаси сатрларда мазкур ҳолатни ожизона баён қилишга уриниш бор, десак муболаға қилмаган бўламиз.
  • «Руҳий тарбия» 3-жуз Шейх Мухаммад Садык
    ISBN: 978-9943-5981-6-4
    Год издания: 2014
    Издательство: «Hilol» нашриёт-матбааси
    Маълумки, жисмоний ва молиявий ибодатларимизни, яъни зоҳирий амалларимиз шариатимиз томонидан тартибга солиниб, уларнинг тафсилотларини фиқҳ илми Қуръони Карим ва Суннат асосида баён қилиб беради. Динимизнинг руҳий-маънавий ва ахлоқ-одобга оид таълимотларини эса Қуръони Карим ва Суннат асосида руҳий тарбия илми баён қилиб беради.
    «Руҳий тарбия» асари динимизнинг тамал тошларидан бири бўлмиш нафс тарбияси масалаларига бағишлангандир. Ушбу мажмуа «Покланиш», «Тикланиш» ва «Ҳулқланиш» деб номланган уч жилддан иборат бўлиб, уларга нафсни поклаш, аҳлоқни сайқаллаш каби руҳий камолот босқичларига оид масалалар киритилган, нафс ва қалбдаги турли хасталикларнинг баёни ва улардан покланиш йўллари, руҳий камолотнинг босқичларига оид қимматли маълумотлар берилган.
  • «Ҳадис ва Ҳаёт» 4-жуз. Поклик китоби Шейх Мухаммад Садык
    ISBN: 978-9943-5774-3-5
    Год издания: 2019
    Издательство: «Hilol» нашриёт-матбааси
    Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Поклик» деб номланган 4-жузи савдога чиқарилди.

    «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.

    Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.

    Ушбу жузда Аллоҳ таолонинг тавфиқи ила покликнинг фазилатлари ҳақида тўхталиб, динимизда поклик қанчалар фазилатли нарсага айланганини англаб етишга ҳаракат қиламиз. Пок­ликнинг фазли бу дунё билан чегараланиб қолмайди. У охиратимизни обод этиш учун ҳам ас­қотади, албатта.

    Бу китоб орқали Таҳорат одоблари, хало одоблари, сувларнинг қай бири пок, қай бири нопок бўлишини ўрганамиз. Таҳорат ва ғусл қилиш учун ишлатса бўладиган ва бўлмайдиган сувларни фарқлашни ўрганамиз. Нопок сувларни поклаш мумкинми, йўқми, уни ҳам билиб оламиз. Нажосатни кетказиш учун нима қилишимиз лозим каби покликка оид масалалар сараланган мўътабар ҳадислар орқали батафсил баён этилган.
  • «Мўминнинг меърожи - муфассал намоз китоби» Шейх Мухаммад Садык
    ISBN: 978-9943-4159-9-7
    Год издания: 2016
    Издательство: «HILOL NASHR» Нашриёти
    Мўмин бандалари учун намозни меърож қилган Аллоҳ таолога У Зотнинг Ўзига муносиб ҳамду санолар бўлсин!
    «Кўзимнинг қувончи намозда қилинди» дея марҳамат этган Расули акрам Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!
    Ҳақ субҳанаҳу ва таолога беадад шукрлар бўлсинки, юртимиз мусулмонлари ҳақ динларини имкон даражасида мукаммал ўрганишга интилишмоқда. Узоқ вақт давом этган тазйиқ ва таъқиблардан сўнг диний қадриятларимиз ўзимизга қайтди, Аллоҳ таолонинг лутфу инояти билан ибодатларимизни комил, тўкис адо этишга ўтилди. Бу борада айниқса ибодатларнинг энг улуғи саналган намоз арконларини пухта ўрганиш, уларни шариат талабларига мувофиқ тўкис адо этишга жиддий эътибор қаратилди. Мусулмонларимизга намоз ўқиш тартиб-қоидаларини ўргатишда айниқса кичик ҳажмли, суратли қўлланмалар жуда қўл келди. Кейинчалик намоз ҳақидаги мукаммалроқ китоблар чоп этишга ҳам киришилди. Камина ходимингизнинг «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумида нашр қилинган китобларининг бешинчи, олтинчи, еттинчи жузлари «Намоз китоби» деб аталиб, тўлалигича шу улкан ибодатга бағишланган эди.
    Аммо шуларга қарамай, намоз ўқишни ўрганиш, унинг арконлари, шартлари ва адо этиш тартиб-қоидалари билан танишишга оид китобларга бўлган эҳтиёж сусаймади. Бу орада мазҳабни тан олмайдиган тоифалар чиқиб, турли ғавғоларни қўзғашганида, ҳатто мазҳабдошларимизнинг минг йиллардан буён ўқиб келаётган намозларига ўзгартиришлар киритишни мўлжаллашганида уларнинг кирдикорларига раддия сифатида чоп этилган китобларнинг ҳам фойдаси катта бўлмоқда. Шунда айрим азизларимиз «Намоз ҳақида саволлар ҳам, ҳар хил бир-бирига қарама-қарши маълумотлар ҳам кўпайиб кетди, ҳаммасини тартибга солишда қўл келадиган, мазҳабимиз талабларига жавоб берадиган бир китоб таълиф қилинса», деган таклифлар ҳам киритишди.
    Азиз мухлисларимизнинг бу таклифларида жон бор эди. Сабаби, кейинги пайтларда айрим тоифалар Аҳли сунна вал жамоага қарши ҳар томонлама фаолиятни кучайтириб юборишди. Улар орасидан ибодатларимизни ҳам тафтиш қиладиган «билимдонлар» чиқиб қолди. Улар мусулмонларимизни чалғитиш, улар орасига фитна ва тафриқа уруғларини сепиш учун Интернетда турли сайтлар очишди, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам иш олиб боришга киришишди.
    Уларнинг асосий эътибор қаратган мавзуларидан бири намоз масаласи бўлди. Ҳатто иш шунга бориб етдики, Интернет тармоғида уларнинг ҳанафий мазҳабидаги «хатолар»га ихтисослашган махсус сайти ҳам ишлай бошлади. Шунинг учун ҳам юртдошларимизнинг бу ҳолатдан ташвишга тушишлари табиий эди. Ҳатто мухлисларимиздан бирининг ёзишича, семиз ва серсоқол бир одам видеода ҳанафий мазҳабиникидан бошқачароқ таҳорат қилиб кўрсатиб, «Бундан бошқача барча таҳоратлар нотўғри» деб айтган эмиш. Мазҳабсизларнинг сайтларидан бирида намоздаги такбири таҳримада (бошлаш такбирида) бош бармоқларини қулоқларнинг юмшоқ жойига теккизиш ҳолати ҳанафий мазҳабининг китобларида ҳам йўқлигини даъво қилган сўзлари эълон қилинди. Айниқса кейинги пайтларда намоз борасидаги баҳсли, чалкаш ва тортишувли фикрлар кўпайиб кетди.
    Турли юртларга кетган меҳнат муҳожирлари ўртасида ҳам мазҳабимиздаги намоз китоблари топилмаётгани, бошқа мазҳабларнинг китобларини ўқиб, турли тушунмовчиликлар, баҳс-тортишувлар кўпаяётгани ҳақида гап-сўзлар қулоққа чалина бошлади. Ана шуни эътиборга олиб, хорижий юртларда юрган ватандошларимиз учун она тилимизда ҳанафий мазҳабининг намоз ўқиш тартиблари ҳақида кичикроқ суратли китобча тайёрланди ва Москвадаги ҳамкор нашриётимиз томонидан ўзбек тилида чоп қилинди. Бундай китобга эҳтиёж катта бўлгани учун китобнинг биринчи нашри тезда тарқалиб кетди ва ҳозирда иккинчи нашрга ҳам ҳаракат қилинмоқда.
    Ўз ватанимиздаги мусулмонларимиз орасида ҳам тўлиқ ва енгил услубдаги намоз китобига эҳтиёж ортиб бораётгани тўғрисида бизга кўпчилик мурожаат қила бошлади. Катта-кичик билан маслаҳатлашиб, мазҳабимизга амал қилувчиларга енгиллик туғдириш ва турли ихтилофларга барҳам бериш мақсадида ҳозирги даврнинг талабларига жавоб берадиган, аввалда йўл қўйилган камчиликлари тузатилган, намозни тўкис адо этишга ёрдам берадиган муфассал бир китобни нашрга тайёрлаш мақсадга мувофиқ деб топилди. Уни тайёрлашда камина ходимингизнинг олдин бу мавзуда ёзган асарларини жамлаб, тартибга солиш, керакли қўшимчалар киритишга келишилди. Бу ишларни амалга оширишни ҳурматли Аҳмаджон ҳожи акадан илтимос қилинди. Ушбу китобни тасниф қилишда шайх Аҳмад Иззуддин ибн Ийсо Баянунийнинг ҳанафий мазҳабида таҳорат ва намоз ҳукмларига оид китобидан ҳам бир қадар истифода қилинди.
    «Мўминнинг меърожи» деб номланган ушбу китобни сиз, азизларнинг эътиборингизга тақдим этар эканмиз, Аллоҳ таолодан уни ҳусни қабул қилишини ва баракасини тилаб қоламиз ҳамда унинг барчамиз учун манфаатли бўлишидан умидвормиз.
  • «Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати» Шейх Мухаммад Садык
    ISBN: 978-9943-6463-0-8
    Год издания: 2013
    Издательство: «Hilol» нашриёт-матбааси
    Аллоҳ таолога У Зотнинг улуғлигига муносиб ҳамд ва санолар бўлсин!
    Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва тугал салово-ту саломлар бўлсин!
    Қай бир жамиятда диндан бехабарлик, илмсизлик, жоҳиллик кўпайса, турли ирим-сиримлар, хурофотлар ва зарарли иллатларга йўл очилади. Жоҳилият замонидан буён айрим кишилар онги ва дунёқарашида яшаб, уларни ҳақ йўлдан чалғитиб келган баъзи му-аммолар кейинги пайтларда яна янгидан бўй кўрсата бошлади. Одамлар орасида фолбинга борадиганлар, фолбиннинг айтганини қиладиганлар ва фолбинларга оид саволлар берадиганлар кўпайиб қолди.

    Шунингдек, сеҳр ва сеҳргарлар мавзусига оид турли миш-мишлар, ташвиқотлар, асоссиз гап-сўзлар ҳам тобора халқ орасида урчиб бормоқда. «Фалончи сеҳрланган эмиш, энди унинг сеҳрини йўқотадиган одам топилмаётганмиш», «Пистончи эрни хотинга ёки хотинни эрга «иситиб» бераётганмиш, унинг эшигидан «иссиқ-совуқ» қилдирадиганларнинг кети узилмай қолибди» каби гап-сўзларнинг ниҳоятда авж олгани ҳам ҳақиқат! Шундай усуллар би-лан баъзиларнинг бир-бирларига зарар етказаётгани, яна кимлар-нингдир шу иллатлардан зарар топгани ҳақидаги гаплар ҳам кўпайгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса ўзига сеҳр ёки «иссиқ-совуқ» қилишгани ҳақида сўзловчилар тобора кўпаймоқда. Улар ўзларига етаётган барча нохушлик ва кўнгилсизликларни сеҳрдан кўриб, ўзлари гумон қилган шахсни ашаддий душман деб ҳисоблаб, унга нисбатан нафратларини яширолмай юришибди.
    Жин чалиши масаласида ҳам авваллари умуман кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, бир-биридан ваҳимали ва ҳайратланарли хабарлар кўпайгандан-кўпайди. Сўнгги олти-етти йил ичида баъзи одамлар-нинг ичига жин кириб олаётгани, ўша жинларни кимлардир ҳайдаб чиқараётгани ҳақидаги турли миш-мишлар халқ оғзидан тушмай қолди.

    Беморларни ҳеч ким даволай олмаётган дардлардан турли ноанъ-анавий йўллар воситасида «халос қилаётганлар» тўғрисидаги маш-машаларни эшитмаган одам бўлмаса керак. Кимдир «одамлари» орқали кишилар устида амалиёт ўтказгани, фарғоналик бир хоним ҳатто фаришталарни ишга солиб, дардларга малҳам бўлаётгани, яна биров илгирлик билан ҳамма дардга шифо топаётгани, бошқа биров қамчи билан уриб даволаётгани ва ҳоказоларни айтиб, ҳаммани ҳайратда қолдирадиган бўлиб кетди.
    Куни кеча оммавий ахборот воситаларида тар­қа­тил­ган бир ха-бар ушбу сатрлар муаллифини юқорида зикр қилинган мавзуларга қайтишга, бу масалага катта аҳамият берган ҳолда мусулмонлари-мизни ушбу хатарли иллатлардан огоҳлантиришга чорлади. Мазкур хабарда қуйидагилар айтилади:
    «Москванинг бош кардиологи Юрий Бузиашвили россияликлар-нинг ҳар йили фолбин ва экстрасенсларга 30 миллиард доллар пул сарфлаётганини маълум қилди», деб хабар берди «Интерфакс» агентлиги. Унинг айтишича, россиялик шифокорлар тиббий хизмат-лар бозорида нафақат хорижий ҳамкасблари билан, балки экстра-сенслар билан ҳам рақобатлашишга мажбур бўлишмоқда. Бузиаш-вилининг айтишича, россияликлар чет элда даволаниш учун йилига тахминан 17 миллиард доллар пул сарфлаётган бўлса, фолбин, коҳин ва сеҳргарларга салкам икки баравар кўп маблағ сарфлашар экан. Бош кардиологнинг фикрига кўра, бу ҳол Россияда тиббиёт-нинг ривожига халақит бермоқда. Россиялик шифокорлар бу улкан маблағнинг ҳеч бўлмаганда 10 фоизини мазкур рақобатчилардан олиб қўя олса, қандайин муваффақиятга эришиши мумкин. «РИА Новости»нинг маълумотига кўра, яқин келажакда Россияда тиббиёт тўлиқ пуллик хизматга айланади.

    Россия Фанлар академияси Социология инсти­ту­тининг 2013 йил январ ойидаги маълумотларига қараганда, россиялик аёллар-нинг 67 фоизи, эркакларнинг эса тўрт фоизи фолбин, экстрасенс ва сеҳргарларга мурожаат қилар экан. Россияликларнинг яна олти фои-зи ўз орзуларига эзотерик ва сеҳр-жоду амаллари ёрдамида эри-шишга уринади. Шунингдек, сўнгги уч йил ичида Россияда атеист-лар сони анча камайгани ҳам қайд этилган. Айни пайтда экстрасенс-лар кўпинча турли жиноятларга қўл уриб, жавобгарликка ҳам тортилмоқда. Жумладан, 2013 йилнинг февралида полиция бир экс­тра­сенснинг ўз мижозларини ўлдиргани тўғрисида гумон қилиб, уни ҳибсга олди. 2012 йилнинг ёзида эса ўз мижозларини ма-софадан туриб даволаш ва уларнинг тақдирига керакли ўзгаришлар киритишни ваъда қилган йигирмадан ортиқ кишидан иборат гуруҳ фирибгарликда айбланиб, қамоққа олинган».

    Ушбу маълумотлардан хабардор бўлган ҳар қандай инсофли одам жиддий ташвишга тушмай иложи йўқ. Унчалик кўп бўлмаса-да, ушбу хабарда айтиб ўтилгани каби нохушликлар бизда йўқ, дея олмаймиз. Шундай экан, жамиятимизда бу каби нохушликларни бартараф этиш, уларнинг олдини олиш барчамизнинг бурчимиз ҳисобланади.
    Ана шу салмоқли бурчни ҳис этган ҳолда ушбу долзарб масала бўйича бир рисола жамлашга қарор қилдик. Унда аввалги ёзувлар-дан, саволлар ва уларга берилган жавоблардан ҳам фойдаланилди. Мазкур ёзувлар катта китобларнинг ичида, интернет саҳифаларида, яна кўпчиликнинг эътиборини тортмайдиган бошқа жойларда тарқоқ ҳолда бўлгани учун уларни умумий сарлавҳа остида бир ри-солага тўплаб, муҳтарам ўқувчиларимизга тақдим қилиш нияти туғилди.
    Аллоҳ таоло ушбу ожизона амални Ўз даргоҳида қабул айласин ва уни ҳаммамиз учун фойдали қилсин!
  • Хадисы и Жизнь. Том 1. Введение Шейх Мухаммад Садык
    ISBN: 978-5-91975-003-1
    Год издания: 2013
    Издательство: Диля
    Язык: Русский

    Вашему вниманию предлагается религиозно-просветительное издание "Хадисы и Жизнь. Том 1. Введение". Для лиц старше 16 лет.

  • Хадисы и Жизнь. Пророк, явившийся мирам милостью. Том 19 Шейх Мухаммад Садык Мухаммад Юсуф
    ISBN: 978-5-91975-009-3
    Год издания: 2012
    Издательство: Диля
    Язык: Русский
    Эта книга является подробнейшим жизнеописанием Посланника Аллаха - последнего Пророка Всевышнего Аллаха, пророчество которого явилось истинной милостью всем мирам. Жизнеописание последнего Пророка Всевышнего, основанная на самых достоверных хадисах - это история Ислама, история грандиозного поворота в ходе истории человечества, история рождения нового мира.
  • «Ҳадис ва Ҳаёт» 11-жуз. Савдо, зироат ва вақф китоби Шейх Мухаммад Садык
    ISBN: 978-9943-7035-2-0
    Год издания: 2021
    Издательство: «Hilol» нашриёт-матбааси
    «Савдо, зироат ва вақф китоби»да ҳозирги кунимизда кўпчиликни қизиқтириб турган қатор масалаларни жумладан молиявий муомалалар, ҳалол касб қилишга иложи борича тушунарли равишда баён қилинган.
  • «Тафсири Ҳилол» 2-жуз Шейх Мухаммад Садык
    ISBN: 978-9943-41-56-9-0
    Год издания: 2021
    Издательство: «Hilol» нашриёт-матбааси
    «Тафсири Ҳилол» - бутун оламга мударрис бўлган буюк уламолар юрти - Мовароуннаҳр диёрида ёзилган энг янги тафсирдир. Замонамизнинг забардаст олимларидан бири шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ушбу тафсирлари ўзининг содда ва равон тили, теран ва дақиқ услуби билан ажралиб турувчи шоҳ асардир. «Тафири Ҳилол» мўътабар тафсирларнинг анъаналарига содиқ қолган ҳолда, бугунги кун китобхонининг савияси, дунёқараши ва эҳтитёжларини ҳам ҳисобга олиб ёзилган бўлиб, ўқувчини Қуръони карим маъноларининг битмас-туганмас ҳикматларига ошно этади.
Показать ещё